Ўзбошимчалик билан эгалланган ерни бир марталик хатловдан ўтказишда тўлов ундириладими?
Ҳуқуқий муносабат
Янги қонунчиликка кўра, ерга оид ҳуқуқларни эътироф этиш учун бир марталик тўлов ундирилади. Тўлов миқдори ер қаерда жойлашганига қараб фарқ қилади.
Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Имомали Туев бу борада қуйидагича тушунча берди:
–Бу ҳолатда тўлов миқдори Тошкент шаҳрида бўлса - БҲМнинг беш баравари, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида БҲМнинг уч баравари, вилоят бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда — БҲМнинг икки баравари ҳамда туман марказлари ва қишлоқларда — БҲМнинг бир баравари миқдорида ундирилади.
Маълумот учун: БҲМ бир баравари ҳозирда 412 минг сўмни ташкил этади. Бу тўлов ерга эгалик ҳуқуқи берилиши учун тўланадиган давлат божи ҳисобланади. Тўловни амалга ошириш учун қарор чиққандан сўнг 3 ой муддат берилади.
Қуйидагилар бир марталик тўловни тўлашдан озод этилади. Жумладан, бир марталик умумдавлат акцияси доирасида бир марталик йиғимни тўлиқ тўлаган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлгạн шахслар.
"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган шахслардан бир марталик тўлов ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.
Гулноза Бобоева, ЎзА