Ўзбекистон ва Болгария: амалий ҳамкорлик кенгайтирилади, қўшма лойиҳалар амалга оширилади
Олий Мажлис Сенатига Болгария Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Иванка Ташева ташриф буюрди.
Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси, “Ўзбекистон - Болгария” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи ҳамраиси Алишер Аъзамхўжаев билан учрашувда Ўзбекистон ва Болгария ўртасидаги парламентлараро мулоқотни ривожлантириш ҳамда икки мамлакатнинг амалий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқотни изчил давом эттириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, инвестицияларни рағбатлантириш бўйича фикр алмашилди.

Саноат кооперациясини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги, транспорт-логистика, туризм, таълим ва илм-фан соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Н.Абдураимова,
ЎзА