Ўзбекистон Президентининг Ўмон Султонлигига давлат ташрифи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўмон Султонлигига давлат ташрифи якунига етди.
Давлатимиз раҳбари Масқат шаҳрида Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид билан тарихий музокаралар, шунингдек, ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашувлар ўтказди.

Саммит доирасида Стратегик шериклик тўғрисидаги битим қабул қилинди. Шу билан бирга, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, туризм, илм-фан ва маданий-гуманитар соҳаларда алоқаларни ривожлантиришга қаратилган 30 дан ортиқ ҳужжат имзоланди.

Иқтисодий соҳада 5 миллиард долларлик лойиҳалар тўплами шакллантирилди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, Масқат халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид кузатиб қўйди.

Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
