“Ўзбекфильм кино шаҳарчаси” ташкил этилади
Президентимиз кино яратиш учун замонавий инфратузилма барпо этилишини маълум қилди. “Ўзбекфильм”нинг 10 гектарлик ҳудудида кино хизматлари жамланган ягона индустриал кластер – “Ўзбекфильм кино шаҳарчаси” ташкил этилади.
“Кино шаҳарчаси”да замонавий технологиялар билан жиҳозланган Дубляж ва овозлаштириш маркази қурилади.
Икки ойда малакали лойиҳа ташкилотини жалб қилиб, шаҳарчанинг мастер-режаси ва лойиҳа-сметаси ишлаб чиқилади. Қурилиш ишлари кейинги йилнинг март ойидан бошланади.
Кино тизимидаги бўш турган давлат активларини очиқ савдога чиқариш топширилди.
ЎзА