Ўз ишига қайта тикланди
Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2025 йил 21 октябрь кунги ижро ҳужжатига асосан жавобгар Нукус кўчатчиликка ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигининг ўрмон устаси бўлиб ишлаган даъвогар А.С.ни ўз ишига қайта тиклаш мажбурияти юклатилган.
Шунга қарамасдан жавобгар томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаганлиги сабабли, даъвогар Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлган. Бўлим томонидан дарҳол ижро ҳаракатига киришилиб, жавобгар ташкилот раҳбарига суд қарори ижросини таъминламаслик қонунда белгиланган жавобгарликка асос бўлиши ҳақида огоҳлантириш берилди.
Шунинг натижасида даъвогар А.С. Нукус кўчатчиликка ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги директорининг буйруғига асосан ўзининг аввалги иш ўрнига қайта ишга тикланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА