Ўткирбек Жўраев — Осиё ўйинлари ғолиби!
Япония мезбонлик қилаётган ХХ ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 5 та олтин, 12 та кумуш, 8 та бронза жами 24 тага етди.
Делегациямизга навбатдаги олтин медаль Осиё ўйинларининг спорт гимнастикаси баҳсларида Ўткирбек Жўраев томонидан тақдим этилди. Спортчимиз дастакли от машқида 14,733 балл жамғариб, барча рақибларини ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларининг бугунги дастурида Владимир Свечников (Ўқ отиш), Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев (LM2x), Шоҳсанам Шерзодова (Каноэ) каби спортчиларимиз делегациямизга олтин медаль келтирди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА