Отинойилар «Заковат»да беллашишди
Сирдарё вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги тизимида фаолият юритаётган отинойилар иштирокида «Заковат» интеллектуал турнири ўтказилди. «Вақф хайрия» жамоат фондининг Сирдарё вилояти филиали томонидан ташкил этилган беллашувдан мақсад отинойиларнинг билим ва мантиқий фикрлаш қобилиятини синовдан ўтказиш, улар ўртасида билим ва тажриба алмашинувини рағбатлантиришдан иборат бўлди.
Беллашув давомида иштирокчилар турли савол ва топшириқлар асосида ўз билимларини намоён этиб, мантиқий фикрлаш, тезкор қарор қабул қилиш ва жамоавий ҳамкорлик кўникмаларини синовдан ўтказдилар.


Турнир якунига кўра, «Зеҳния» жамоаси биринчи ўринни эгаллади. «Ақида» жамоаси иккинчи, «Фиқҳ» жамоаси эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолиб ва совриндор жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири