Ўрта йўлакни ривожлантиришга 12 миллиард евро сармоя киритилади
Европа Иттифоқи Жанубий Кавказ ва Марказий Осиёни кўҳна қитъа бозори билан бевосита боғлайдиган Ўрта йўлакни ривожлантириш учун 12 миллиард еврогача сармоя жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
ЕИ бунинг учун давлатга қарашли ва хусусий сармоя жалб қилиш учун “Global Gateway” ташаббусидан фойдаланишни режалаштирган.
– Мақсадимиз – 2030 йилга келиб йўналишларни кўпайтириш, савдо оқимини уч баробар ошириш ва юк ташиш вақтини кескин қисқартириш, – дея таъкидлаган мулозим.
Шунингдек, ЕК раҳбари Болгария Бош вазири Румен Радев билан минтақавий алоқа саммити ўтказилиши, мазкур анжуман ғояни ҳақиқатга айлантиришга қаратилишини таъкидлади.
С.Раҳимов, ЎзА