Оролнинг қуриган ҳудудларини тиклашда халқаро ҳамкорлик
Хоразм Маъмун академиясида Хитой Фанлар академияси Шинжон экология ва география институти, Нинся чўлланишга қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорлик марказлари билан илмий-амалий семинар ўтказилди.
Анжуманда “Хитой – Марказий Осиё: Чўлланишга қарши курашиш, ксерофит ва галофит ўсимликлар асосида экологик тиклаш ҳамда табиий ресурслардан самарали фойдаланиш технологиялари бўйича тажриба алмашиш” мавзуси муҳокама қилинди.
Тадбирда Хитой ҳамда туркиялик олим ва мутахассислар, ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Табиий фанлар институти олимлари, Хоразм Маъмун академияси илмий ходимлари, ўрмончилик ва экология соҳаси мутасаддилари иштирок этди.

Шунингдек, анжуман доирасида Хоразм Маъмун академияси дала тажриба участкасида амалий семинар-тренинг ҳам ўтказилди. Анжуман иштирокчилари Ўзбекистон шароитида илк маротаба Шумгиёҳ ўсимлигини ўстириш бўйича қўлга киритилган ютуқлар билан танишди.

Ушбу тажриба Хитой Фанлар академияси Шинжон экология ва география институти билан ҳамкорликда амалга оширилган “Орол денгизи деградацияга учраган зонада Cistançe spp.ni муҳофаза қилиш ва уни етиштириш технологиясини татбиқ қилиш” халқаро лойиҳаси доирасида амалга оширилган.
Албатта, ҳар қандай янгилик ортида олимларнинг катта меҳнати, илмий изланишлари, машаққатлари ётади. Илмий ёндашувларга асосланган тадқиқотлар ҳаётга татбиқ этилса, натижаси ҳам шунча самарали бўлади.
Н.Раҳмонова,
ЎзА