Мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” ғояси асосида умуммиллий таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бундан атиги бир неча йил илгари ўқув йили ибтидоси муаллимнинг ёзилмаган йиллик иш режасида пахта мавсумининг бошланишини белгилаб берарди. Қаҳратон қишга довур давом этадиган бу мавсумни ўқитувчи ўз ўқувчилари билан бирга “ёлланма теримчи” сифатида далада ўтказар эди. Бироқ, шу билан унинг “ёлланмалигига” якун ясалмасди. Қишда бир муддат ўз касби билан шуғулланса-да, шунда ҳам бир дунё қоғозларидан ортиб, ўқувчилари учун вақт ажратолмай қоларди. Баҳор бошланиши билан яна дала юмушларига жалб қилинар эди. Бундан ташқари, ободонлаштириш, қурилиш ишларида ҳам “дастёрлик” ўқитувчиларнинг зиммасида эди. Бу хизматлари учун эса арзимаган маош тўланарди. Муаллимнинг обрўйи, шаъни, қадри ҳаминқадар баҳолангани туфайли, аксарият ўқитувчилар бошқа соҳаларга ўтиб кетишди, айниқса, эркак ўқитувчилар тизимни деярли тарк этди.  

Таълим сифати ва самарадорлиги, ўқитувчиларнинг сифат таркиби ҳам шунга мутаносиб эди. 2016 йилда вилоятда 536 та мактабда 22 минг 871 нафар педагог кадрлар асосий штатда ва 687 нафар ўриндош сифатида фаолият олиб борган. Педагогларнинг атиги 633 нафари олий, 4 минг 48 нафари 1-, 9 минг 47 нафари 2-тоифали, 9 минг 143 нафари эса мутахассис малака тоифаларига эга бўлган. Тизимда эркак ўқитувчилар сони атиги 5 минг 486 нафарни ташкил этган.  

Бугун эса таълим-тарбия – мамлакат эътиборидаги энг устивор масалага, ўқитувчи эса жамиятнинг нуфузли ва обрўли вакилига айланди. Эндиликда у фақат ўқувчисининг таълим-тарбияси учун масъул, хизмат доирасига кирмайдиган бошқа барча юмушлардан озод. Келажаги буюк Янги Ўзбекистонни барпо этишда асосий таянч ҳисобланади. Бунинг учун бугун ўқитувчиларга улкан имкониятлар яратилди, қатор имтиёзлар берилди. Бир сўз билан айтганда, муаллимнинг меҳнати, қадри юксалди.  

Ўқитувчиларга берилаётган имкониятлар туфайли бугунги кунда вилоятдаги олий тоифали ўқитувчилар сони 4 минг 142 нафарга, биринчи тоифали ўқитувчилар сони 9 минг 126 нафарга ошди. Шунингдек, тоифасиз мутахассис педагоглар сони 6 минг 299 нафарга, ўрта-махсус маълумотли педагоглар сони 1 минг 612 нафарга камайди.  

Умумтаълим мактабларида эркак ўқитувчиларнинг сони 2016 йилга нисбатан 1 минг 612 нафарга ошиб, 7 минг 99 нафарга етди. Бу кўрсаткич умумий ўқитувчилар сонига нисбатан 24,8 фоизни ташкил этмоқда. Ўқитувчи қачон тўла хотиржам бўлади, қачон ўз устида астойдил изланади, янгиликлар яратади? Албатта, буларнинг барчаси аввало унинг иқтисодий жиҳатдан таъминланганлиги, оила, рўзғор ташвишларидан холилиги ва меҳнатларининг жамият томонидан қўллаб-қувватланганлиги билан боғлиқ.  

Бугун ўқитувчилар меҳнатига муносиб тарзда ҳақ тўланаётганлиги, устамаларнинг жорий этилганлиги, педагогларнинг соҳага кўрсатаётган ташаббускорлиги, фидойилиги юксак рағбат топаётганлиги уларни янада фаолликка ундамоқда.  

Айни пайтда вилоятимиз умумтаълим мактабларида 7 миллиондан 10 миллионгача ойлик маош олаётган ўқитувчилар сони 50 нафардан ортиқ, минг АҚШ доллари ва ундан кўпроқ маош олаётган ўқитувчилар сони 20 нафарни ташкил этмоқда. Биргина 2022 йилда вилоят халқ таълими тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган педагог-ходимларнинг 8 нафари давлат мукофоти билан, 61 нафари эса “Халқ таълими аълочиси” ҳамда “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Бу аввалги йилга нисбатан 35 фоизга кўп. Шунингдек, 130 нафар педагог-ходимлар “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.  

Республика ва вилоят миқёсида яхши натижаларга эришган 30 га яқин мактаб директорлари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланди. 15 нафар мактаб директорларига маҳалий бюджет маблағлари ҳисобидан Туркия, Бирлашган Араб Амирликари давлатларига бир ҳафталик дам олиш учун саёҳат йўлланмалари берилди.  

Президент соврини учун ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг республика босқичида иштирок этган жамоалар қаторида Бухоро шаҳридаги 40-умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчиларидан иборат вилоят жамоаси ҳам Буюк Британия давлатига таълим саёҳатида бўлишди. “Энг яхши чет тили фани ўқитувчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлган 5 нафар ўқитувчи хорижий мамлакатда малака ошириб қайтди.  

Устозлар қадри юксалган юрт, албатта, барқарор бўлади. Чунки миллат ва халқнинг ривожи, унинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, авваламбор ўқитувчилар фаолиятига боғлиқ. Аммо афсуски, амалда ҳали-ҳануз ўқитувчиларимизнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳолатлари учраб турибди. Айниқса, кейинги пайтдларда ўз ўқувчиларини таълимга, тарбияга чақирган ўқитувчиларни ота-оналар томонидан таҳқирлаш ҳолатлари кўп кузатиляпти. Ахир ўқитувчи ўқувчининг фақат таълим олишигина эмас, балки тарбияси учун ҳам масъул. Таълим ва тарбия уйғунликда олиб борилмас экан, фарзандларимизнинг баркамол инсон бўлишлари амри маҳол.  

Янгиланаётган Конституциямизда ана шу жиҳатларнинг барчаси эътиборга олинган ва бунда барча муаммолар ўз ечимини топади.Таълим олиш ҳуқуқи ва имконияти кенгайтирилади, ўқитувчилар конституциявий мақомга эга бўлади. Шунингдек, ижтимоий давлатга хос ёндашувлар таълим соҳасига оид кўплаб модда ва нормаларда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб 2 баробарга ошмоқда.  

Жамиятда ўқитувчининг обрўсини кўтаришга, унинг илм-фан, таълим сифати билан шуғулланишига барча шароитларни яратаётган, фарзандларимизнинг сифатли таълим олиши, уларнинг порлоқ келажаги учун беқиёс имкониятлар эшигини очаётган, муҳими, шунга ҳуқуқий асос бераётган Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгаришларга биз – Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимлари бефарқ эмасмиз.  

Фаррух Қурбонов,

Бухоро вилояти мактабгача ва

 мактаб таълими бошқармаси бошлиғи

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчилар конституциявий мақомга эга бўлади