OpenAI агентининг киберҳужуми, Қозоғистондаги ҳарбийлар фожиаси ва Трамп–Си учрашуви - Хориж хабарлари
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида OpenAI агентининг Австралия ҳукумати сайтига рухсатсиз киргани, Қозоғистонда ҳарбий машғулот вақтида 19 нафар ҳарбий хизматчини денгиз оқизиб кетгани, Техасдаги қамоқхоналарга кондиционерлар ўрнатилиши ҳамда Покистоннинг Афғонистондаги 10 та нишонга зарба бергани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Украина Президенти Володимир Зеленскийнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги баёнотлари ва АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Хитой Раиси Си Сзинпинни самолёт трапида шахсан кутиб олгани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов, Салимжон Обиджонов, ЎзА