Нуротадаги Анна қишлоғи ҳақида эшитганмисиз?
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Нурота туманидаги Анна қишлоғи мафтункор табиати, пурвиқор тоғлари, шифобахш сувлари-ю турфа наботот олами билан ҳар қандай киши эътиборини тортади. Айниқса баҳорнинг сўнгги ва ёзнинг илк кунларида бу ернинг манзараси янада гўзал ва иқлими ҳузурбахш бўлади. Баҳор фаслида ушбу маскан дам олувчилару сайёҳларга тўлиб кетади. Меҳнаткаш қишлоқ аҳли асосан чорвачилик ҳамда узумчилик билан шуғулланади. Тоғ чўққилари устидан қараганда ҳовучдеккина кўринадиган бу манзилда ҳаёт қайнамоқда. Анналиклар ватан равнақи йўлида бирдамликда, баҳамжиҳат самарали меҳнат қилиб келяпти.
[gallery-3144]
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА