Назарова Махсуда Қаҳрамоновнанинг кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертaция иши ҳимояси тўғрисида
“Косметика воситаларида темир ва кобальтионларини аниқлаш учун графит асосидаги модификацияланган электрокимёвий сенсорларни ишлаб чиқиш” мавзусида
Назарова Махсуда Қаҳрамоновнанинг02.00.02 – Аналитик кимё ихтисослиги бўйича “Косметика воситаларида темир ва кобальтионларини аниқлаш учун графит асосидаги модификацияланган электрокимёвий сенсорларни ишлаб чиқиш” мавзусида кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертaция ишининг ҳимояси Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридагиилмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.K.01.13.M рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 2 ноябрь куни соат 16:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси 4-уй. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Тел.: (99871) 227-12-24
e-mail: ilmiy_kengash@nuu.uz