Музработда хатлов ишлари давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Музработ тумани Маданият маҳалласида ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш мақсадида хатлов ишлари амалга оширилмоқда.
Жараён доирасида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармалари мутахассислари маҳалла фаоллари ҳамда аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Уларда қонунчилик мазмун-моҳияти тушунтирилиб, мулк ҳуқуқларини расмийлаштириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, хатлов ишлари бевосита ҳудудда малакали мутахассислар иштирокида олиб борилиб, фуқароларга унинг тартиби ва босқичлари юзасидан тушунчалар берилмоқда.
[gallery-28487]
Маълум қилинишича, туманда 37 та маҳалла мавжуд бўлиб, жорий йилда уларнинг 6 тасида хатлов ишларини ўтказиш режалаштирилган. Бу жараёнларга 5 нафар мутахассис жалб этилган.
Ҳозирга қадар туманда 4 минг 173 та объект хатловдан ўтказилиб, шундан 3 минг 187 таси “Эътироф” ахборот тизимига киритилган.
Қайд этилишича, мазкур ишлар мулк ҳуқуқларини қонунийлаштириш, ноаниқликларни бартараф этиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга хизмат қилади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА