“Муҳандислик ойлиги” — ёшлар учун инновацион ғоялар майдони
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда ёшларни муҳандислик ва инновацион фаолиятга кенг жалб этишга қаратилган “Муҳандислик ойлиги” доирасида республика бўйлаб қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Мазкур ойлик давомида танловлар, стартап тақдимотлари, маҳорат дарслари ҳамда халқаро экспертлар иштирокидаги лекциялар ташкил этилмоқда. Бу эса ёшларнинг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштиришга хизмат қилмоқда.
[gallery-28555]
Жумладан, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида бўлиб ўтган тадбирда талабалар ўз ғоя ва ташаббусларини тақдим этди.
Қайд этилишича, “Муҳандислик ойлиги” ихтирочи ёшлар учун ўз ишланмаларини намойиш этиш ва уларни амалиётга жорий этишда муҳим имконият яратмоқда.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА