Ўзбекистон Психологлар Ассоциацияси Бухоро вилояти ҳудудий бўлими “Оилавий ажримлар, ноқонуний ва эрта турмушни олдини олишда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ижтимоий шерикчиликни кучайтириш” лойиҳаси билан Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг гранти қўлга киритган.

Ассоциация 40 миллион сўмлик давлат гранти асосида жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб вилоят Ички ишлар бошқармаси, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси, шаҳар Оила ва хотин – қизлар бўлими билан ҳамкорликда оилавий ажримлар, ноқонуний ва эрта турмушни олдини олишда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.

– Ассоциация томонидан мутасадди ташкилотлар билан келишув (меморандум)лар имзоланиб ижтимоий- шериклик алоқалари ўрнатилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Психологлар Ассоциацияси Бухоро вилояти ҳудудий бўлими раҳбари Насиба Баратова. – Ёрдамга муҳтож бўлган оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ёшларга, оилавий муаммолар ва оилада зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, руҳий ижтимоий педагогик ва бошқа мутахассислар ёрдами ва маслаҳатлари берилди. Шунингдек, ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда ёрдамга муҳтож оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ёшларга лойиҳани амалга ошириш давомида “ишонч телефони” орқали маслаҳат бериш тизими яратилди ва унинг фаолияти йўлга қўйилди. 

Ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ атворни ҳамда жамиятдаги ва оиладаги маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларни қўзғата оладиган оилавий ва шахслараро низоларнинг ҳамда депрессиянинг эрта олдини олиш мақсадида Бухоро шаҳридаги 10 дан ортиқ муаммоли маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари билан ҳамкорликда 28 маротаба семинар-тренинглар ўтказилди. Ушбу тадбирларда иштирок этган 600 нафар ёшлар, шу билан бирга ёш оилаларга психологик маслаҳатлар берилди. 100 дан ортиқ мижозлар “ишонч телефони” орқали психологик маслаҳатлар олди ва муаммоларига ечим топилди.

Ўтган 6 ой давомида 70 га яқин оилаларга психологлар томонидан психологик ёрдам берилиб, оилалар сақлаб қолинишига эришилди. 3 та ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ёшлар тўғри йўлга қайтарилди.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад – оилавий ажрим, ноқонуний никоҳ ва эрта турмушнинг олдини олиш