Литвага АҚШ ҳарбий базаси кириб келадими?
Литва АҚШ ҳарбийларини мамлакатга доимий жойлаштириш таклифини илгари сурди, Дональд Трамп эса бу ғоя кўриб чиқилишини билдирди. Мазкур ташаббус Россия билан урушни давом эттираётган Украинага яқин Болтиқ бўйи минтақасида Вашингтоннинг ҳарбий иштирокини кучайтириш масаласини яна кун тартибига олиб чиқди.
Литва Бош вазири Миндаугас Синкявичюс Трампнинг Беларусь бўйича махсус вакили Жон Коул билан суҳбатда Вильнюс АҚШ қўшинини доимий жойлаштиришга тайёрлигини айтган. Трамп эса Литва дўст эканини таъкидлаб, доимий база очиш имконияти “албатта кўриб чиқилиши”ни билдирган. Ҳукумат раҳбари мамлакат Мудофаа вазирлигига Америка ҳарбийларини қабул қилиш учун зарур шароит яратиш бўйича кўрсатма берган.
Октябрь охирида Литвага алмаштириш асосида 1 000 га яқин АҚШ аскари келиши кутиляпти. Улар мамлакатда тўққиз ой хизмат қилади. Қўшни Польша ҳам Қўшма Штатлар доимий ҳарбий базасини очишга ҳаракат қиляпти. Қолаверса, Литва 2027 йил охирига қадар Германиядан қарийб 5 000 ҳарбий хизматчидан иборат бригада қабул қилишни ҳам режалаштирган.
Мусулмон Зиё, ЎзА