Корпоратив одоб-ахлоқ: талаб ва масъулият
Қашқадарё вилояти Муборак газни қайта ишлаш заводида "Корпоратив одоб-ахлоқ кодекси талаблари ва унинг самарадорлигини таъминлаш чоралари" мавзусида маънавият соати ва ўқув-семинар ўтказилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Коррупцияга қарши ички назорат департаменти Комплаенс соҳасида ҳудудлар билан ишлаш бўлими бош комплаенс инспектори С.Ғаффоров бу мавзуда маъруза қилди.
У Корпоратив одоб-ахлоқ кодексининг мазмун-моҳияти, ходимларнинг хизмат фаолиятида одоб-ахлоқ меъёрларига риоя этиши, жамоада ўзаро ҳурмат ва ишбилармонлик маданиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, хизмат вазифаларини бажаришда ҳалоллик, холислик, масъулият, коррупцияга нисбатан муросасизлик ва корпоратив қадриятларга содиқлик тамойилларининг аҳамияти юзасидан фикр ва тавсиялар берилди.

Семинар қатнашчиларининг саволларига батафсил жавоб қайтарилди. Ишчи-ходимларга мавзуга доир видеоролик намойиш этилди.
Нилуфар Бозорова,
ЎзА