Камилла Раҳимова ҳам Пекинда ғалаба қозонди
Хитойнинг Пекин шаҳрида аёллар ўртасида давом этаётган WTA 1000 туркумига кирувчи “China Open — 2026” халқаро турнирида Камилла Раҳимова муваффақиятли иштирок этмоқда.
Нуфузли мусобақанинг яккалик баҳслари биринчи даврасида Камилла Раҳимова испаниялик Марина Бассольс Риберага қарши кортга чиқди ва 6:4, 7:6 ҳисобида зафар қучди. Энди мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси канадалик Лейла Фернандес билан рақобатлашади.
Эслатиб ўтамиз, “China Open — 2026” турнирида Полина Кудерметова ҳамда Мария Тимофеева каби теннисчиларимиз ҳам иштирок этмоқда. Қувонарлиси, улар ҳам илк босқични муваффақиятли якунлаган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА