Ҳумоюн ва Сергей Хитойда ўйнамоқда
Хитойнинг Вунин шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасидаги “Challenger” туркумига кирувчи халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Унда икки ҳамюртимиз Сергей Фомин ва Ҳумоюн Султонов иштирок этмоқда.
Соврин жамғармаси 63 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов саралаш босқичининг илк учрашувида япониялик Юки Мотизукига қарши кортга чиқди ва 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа у саралаш финалига йўл олди ва асосий тўрга чиқиш учун австралиялик Тай Сачга қарши беллашув ўтказади.
Маълумот учун, ушбу мусобақанинг асосий тўрида яна бир ҳамюртимиз Сергей Фомин ҳам иштирок этмоқда. Унинг биринчи даврадаги рақиби саралаш баҳсларидан сўнг аниқланади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА