Ҳиндистондаги намойишлар, Эроннинг ядровий позицияси ва Россия армияси сони оширилиши - Хориж хабарлари (+видео)
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида Ҳиндистонда 600 йиллик масжиднинг бир қисмини бузиш режасига қарши мусулмонларнинг намойишга чиққанлари, Хитойнинг 2028 йилгача Марснинг тўлиқ геологик харитасини тузиш режаси, АҚШнинг Теннеси штатида 200 йилдан сўнг биринчи аёлга нисбатан ўлим жазоси ижро этилиши ҳамда Эроннинг Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқиши мумкинлиги ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Нидерландияда оғир касалликка чалинган бир ёшли болага эвтаназия қўлланилгани ва Россия Президенти Владимир Путин мамлакат Қуролли кучларининг штат сонини 2 миллион 441 минг 630 нафарга етказгани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов,
Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА