
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ушбу эркин иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилади.
Замонавий технологияларни жорий қилиш, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда импорт ўрнини босувчи, экспортбоп ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш мақсадида Ғиждувон туманидан 150,8 гектар ҳамда Ромитан туманидан 200 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бўш турган яйлов ва бўз ер майдонлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади.
Жами 350,8 гектар бўш ер участкалари ҳисобига "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилади.
Бухоро вилояти ҳокимлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда “Ғиждувон" эркин иқтисодий зонасининг янги ҳудудлари бош режасини ишлаб чиқиб, тасдиқдан ўтказишади.
ЎзА