Гидрометеорология хизмати агентлиги 14-17 апрель кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирмоқда
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, жорий йилнинг 14-17 апрель кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
Самарқанд вилояти Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.
Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Жорий йилнинг 14-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади.
14 апрелда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, 15-17 апрелда республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Республиканинг баланд тоғли ҳудудларида ёмғир қорга айланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучаяди, 14-15 апрелда айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
15-17 апрелда кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин 13-16 даражагача пасаяди.
ЎзА