Футболчиларимиз Сурияни йирик ҳисобда таслим этди
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ФИФА кунлари доирасида Сурия терма жамоасига қарши ўйин ўтказди.
“Пахтакор” стадионида ўтган баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Баҳрайн устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 27-дақиқасида Ҳусайн Норчаев тўпни Шерзод Эсановга узатди. Эсанов айланма зарба билан дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди — 1:0. 45-дақиқада Азиз Амоновнинг узун пасидан сўнг Акмал Мозговой ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида Аббос Файзуллаевнинг чап қанотдан амалга оширган аниқ узатмасидан кейин Ҳусайн Норчаев бош билан зарба бериб, ҳисобни 3:0га етказди. 90-дақиқада Диёр Холматовнинг жарима майдончасига узатган аниқ тўпини Ҳусайн Норчаев бош билан дарвозага йўллади ва иккинчи голига муаллифлик қилди. Сурия терма жамоасининг ягона голига Маҳмуд ал-Мавос муаллифлик қилди.
Энди Фабио Каннаваро қўл остидаги футболчиларимиз 6 октябрь куни Жанубий Кореяга қарши ўйнайди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА