Фуқаронинг мурожаатига ечим топилди
Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида яшовчи фуқаро А.Н. туман марказида жойлашган “I” дўконидан “Берёза М 920 МР” маркали музлаткич сотиб олган. Орадан кўп ўтмай музлаткич ишламай қолган. Сўнг истеъмолчи дўкон сервис марказига боғланиб, тузатиб беришини сўраган.
Бироқ ҳеч қандай тузатиш ишлари амалга оширилмаганлиги сабабли Қораўзак тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган. Ушбу мурожаат мутахассислар томонидан тегишли тартибда ўрганилиб, дўкон раҳбари ва сотувчисига тушунтириш ишлари олиб борилди ва фуқаронинг муаммоси ижобий ҳал этилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.