Фотиҳ Жалолов Муқимий театри директори этиб тайинланди
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида янги раҳбар иш бошлади.
Маданият вазирининг тегишли буйруғига кўра, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри директори этиб тайинланди.
Фотиҳ Жалолов ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси директори лавозимида фаолият юритган.
Янги директорни театр жамоасига маданият вазирининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайфуллаев таништирди.

Тадбир давомида Нодирбек Сайфуллаев Фотиҳ Жалоловни янги лавозим билан табриклаб, унга масъулиятли фаолиятида муваффақият тилади. Шунингдек, театрнинг ижодий салоҳиятини янада ошириш, унинг фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш ва ривожига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Н.Усмонова,
ЎзА