Форс кўрфази давлатларининг АҚШдан ҳафсаласи пирми?
“Bloomberg” агентлиги ёзишича, Форс кўрфази давлатларининг Эронга қарши ҳарбий амалиёт туфайли АҚШдан тобора кўнгли қолмоқда. Бу мамлакатлар Американинг хавфсизлик кафолатини шубҳа остига қўйиб, Вашингтонда амалиёт учун стратегик режа йўқлигидан хавотир билдирмоқда. Қолаверса, етакчининг урушни бошлаш учун асоси ва кўзланган мақсад бўйича ҳам саволлар туғилмоқда.
Мақолада таъкидланишича, кўрфаз давлатлари ўз ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари жойлаштирилиши оқилона қарор бўлганига шубҳа кучаймоқда. Бинобарин, айни ташаббус ортидан мамлакатлар зарба нишонига айланди. Қолаверса, Трампнинг ракета дастури бўйича келишувсиз Ислом Республикаси устидан ғалаба қозонгани ва АҚШ можародан чиқиб кетганини эълон қилиши ҳамда Ҳурмуз бўғози устидан қисман назоратни сақлаб қоладиган “ғазабнамо Эрон”га дуч келишидан хавотир олмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА