Юртимиз навоийшунос олимлари сафида Юсуф Турсунов фаолияти ўзига хос ўрин тутади.

Ю.Турсунов 1947 йил Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Катта Қангли қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университети филология факультетининг кечки бўлимини тугатиб, Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида 1968 йилда иш бошлаган.  

Музейда Солиҳ Муталибов, Боис Қориев (Олтой), Раҳмат Мажидий, Ҳолид Расулов, Ҳамид Сулаймонов, Маҳмудали Юнусов, Маҳбуба Қодирова, Азизхон Қаюмов, Матёқуб Қўшжоновдан илм сирларини ўрганди.

Ю.Турсунов ўзбек мумтоз адабиётида ягона ҳисобланган Шарқ иншо санъатиниг ягона намунаси ҳисобланган “Муншаот” асарини тадқиқот объекти қилиб олди. 1986 йилда “Муншаот” – Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганишда муҳим адабий-тарихий манба” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Қўлёзмалар илмий тадқиқот институтида “Ўзбекистон ёзувчи ва шоирлар архиви” бўлими мавжуд бўлиб, Ҳамза, Абдулла Қодирийдан бошлаб ўзбек адибларининг шахсий архивлари сақланади.  

Ю.Турсунов  бу архивнинг бойишига ҳам ҳисса қўшиб, Ўзбекистон халқ ёзувчилари ва шоирлари, республика давлат мукофотлари соҳиблари Уйғун, Туроб Тўла, Ҳаким Назир, Асқад Муҳтор, Иброҳим Раҳимларнинг ўзларидан шахсий архивларини қабул қилиб олиб, мавжуд тартиб асосида архив бўлимига топширган.

Навоийшунос олим Порсо Шамсиев (2017 йил) ҳамда Ўзбектстон халқ ёзувчиси Асқад Муҳтор шахсий архивларининг каталогини (2021 йил) нашр эттирган.  

Илмий фаолиятининг асосини Алишер Навоий ижоди бўйича тадқиқотлар ташкил этади. Навоийнинг “Муншаот” асари танқидий матнини (Юсуф Турсунов. “Муншаот” асарининг матний тадқиқи, “Мумтоз сўз”, нашриёти, Тошкент, 2016 йил) ва “Муҳокамат ул-луғатайн” асарининг илмий танқидий матнини (Алишер Навоий. "Муҳокамат ул-луғатайн". Илмий-танқидий матн. Тузувчи ва сўз боши муаллифи Юсуф Турсунов, “Фан” нашриёти, Тошкент, 2021йил), шунингдек, бу асарлар билан бугунги  авлод яқинроқ ва тўлиқроқ хабардор бўлишлари учун уларнинг ҳозирги тилимизга ўгирилган матнини ҳам яратиб, нашр эттирди (Алишер Навоий. "Муншаот". Тошкент, “Маънавият” нашриёти, 2001 йил). Кўплаб Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро ҳамда республика илмий анжуманларида илмий маърузалари билан қатнашиб келмоқда.  

Меҳнат фаолиятини олий ва ўрта таълим масканлари билан ҳамкорликда олиб борди: узоқ йиллар (ўтган асрнинг 70-80 йиллари) ҳозирги Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Улуғбек номли кечки-ёшлар мактабида, сўнгра шу мактаб ўрнида ташкил этилган Узлуксиз катталар таълими мактабида ҳам ўзбек тили ва адабиётидан дарс берди.

Бир неча йил Тошкент давлат шарқшунослик институтида манбашунослик ва матншунослик бўйича талабаларга дарс берди, магистрларга илмий раҳбарлик қилди. Ҳозирда ҳам бу институт билан илмий-амалий ҳамкорлиги давом этмоқда.

Шу кунга қадар илмий тўпламлар, илмий-оммабоп журналлар ва маҳаллий матбуотда етмишга яқин илмий мақолалари чоп этилган.  

Олтита илмий монографик китоб муаллифи, иккита китобга ноширлик қилган.  

Ўлмасбек Хўжаев,

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,  

шоир-журналист

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фидойи манбашунос, матншунос олим