Сўнгги йилларда мамлакатимиз фуқароларидан ташқари, қўшни давлатлардан келиб узоқ йиллар давомида яшаб келаётган фуқаролиги йўқ шахслар ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинмоқда.

Сайлов кодексида белгиланганидек, сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир. Фарғона вилоятида ҳам фуқароликка қабул қилинган юзлаб юртдошларимиз Президент сайловида фаол иштирок этмоқда. Фарғона вилояти телерадиокомпанияси катта муҳаррири Соҳиба Абдураҳмонова ҳаётида бугунги кун унутилмас сана сифатида муҳрланди. У Ўзбекистон фуқароси бўлиб илк бор ўзи муносиб билган номзодга овоз берди.

–Сайловларда иштирок этолмаслик ва ўзинг муносиб деб билган номзодга овоз беролмаслик. Бу узоқ йиллик қалбимдаги ўкинч эди, – дейди Соҳиба Абдураҳмонова. – Сабаби фуқаролиги бўлмаган шахсларга бериладиган гувоҳнома билан сайлаш ва сайланиш ҳуқуқидан мосуво бўлдим узоқ йиллар давомида. Бугун эса биринчилардан бўлиб, сайлаш ҳуқуқимдан фойдаландим. Бахтли келажак учун овоз бердим.

М.Сулаймонов, М.Қодиров(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғоналик журналист: “Сайлаш ва сайланиш ҳуқуқидан мосуво эдим”