Эстонияда истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашув ташкил этилди
Ўзбекистон ва Эстония ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миллий қадрият ва анъаналаримизни тарғиб қилиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасида Эстониянинг Нарва шаҳрида истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар, Ўзбекистон ва Эстония ўртасидаги дўстлик, анъаналар ҳамда байрамларни биргаликда нишонлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Миллатлараро муносабатлар қўмитаси ва Биродар шаҳарлар альянси ҳамкорлигида ватандошлар иштирокида янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилди, дейилади қўмита маълумотида.
Ушбу ташаббуслар халқ дипломатиясини ривожлантириш ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
А.РУСТАМОВ,
ЎзА