Куни кеча Эронда Президент Иброҳим Раисий ва бошқа бир неча юқори лавозимли расмийлар вертолёт ҳалокатида нобуд бўлгач, биринчи вице-президент Муҳаммад Мухбир муваққат президентлик курсисини эгаллади.

Муҳаммад Мухбир 1955 йил 1 сентябрда Дизфулда туғилган. Шаҳид Беҳешти университетида халқаро ҳуқуқ бўйича магистр ва докторлик, Дизфул университетида менежмент бўйича докторлик даражасига эга. 

Турли вақтларда у Дизфул телекоммуникация компанияси бошқарувчи директори, Хузистон вилояти губернатори ўринбосари, Хузистон телекоммуникация компаниясининг ижрочи вице-президенти ва бошқарувчи директори лавозимларида ишлаган. «Sina Bank» бошқаруви раиси бўлган. 

Кейинчалик Мухбир Мостазафан жамғармасининг савдо ва транспорт бўйича ўринбосари, Эроннинг «Irancell” телекоммуникация компанияси директорлар кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритган. 2007 йилда у Эрон олий раҳбари Оятуллох Али Хоманеийнинг бевосита назорати остидаги «Setad» давлат жамғармасини ҳам бошқарган. 

2021 йилда ушбу мулозим Эроннинг биринчи вице-президенти этиб тайинланади. Қизиқ томони, 2010 йилда Европа Иттифоқи Мухбирни “ядро ва баллистик ракета билан боғлиқ фаолият”да иштирок этгани учун санкцияланган жисмоний ва юридик шахслар рўйхатига киритганди. Орадан икки йил ўтгач, уни ушбу рўйхатдан ўчиришади. Аммо АҚШ Молия вазирлиги 2021 йил январь ойида унга нисбатан санкциялар жорий қилди. 

Жорий йилнинг 19 май куни Озарбайжон сафаридан қайтаётганда авиаҳалокатга учраган Эрон Президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳматий, Оятуллоҳнинг ҳудуддаги вакили Муҳаммад Али Ал-Ҳошим ва Президент қўриқчилари бошлиғи Саййид Меҳди Мусавий, икки учувчи ҳамда техник зобит вафот этгани тасдиқлангандан сўнг Эрон конституциясига кўра, Муҳаммад Мухбир вақтинча президент вазифаларини бажариб туради. 

Шунингдек, у парламент спикери ва Эрон суд тизими раҳбари билан биргаликда Раисийнинг вафотидан кейин 50 кун ичида ўтказиладиган янги сайловларни ташкиллаштирувчи кенгаш аъзоси бўлади. 

Муҳаррама Пирматова тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эроннинг муваққат президенти Муҳаммад Мухбир ким?