Эркинжон Турдимов: Муаммоларни санаб ўтиш билан чекланмасдан, ҳар бири бўйича амалий ечим қилиш зарур
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов вазирлик тизими ходимлари билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш, мактабларда таълим сифатини ошириш, ёшларни касбга йўналтириш ва илм-фанга қизиқишини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди, ўқувчи ва талабаларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларнинг дардини эшитиш, сифатли таълим олиши учун янада яхши шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бола боғчага бориши, ўқувчи мактабда пухта билим олиши, талаба эса эгаллаган билими ва касби билан ҳаётда ўз ўрнини топиши керак. Шу мақсадда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш, таълим сифатини ошириш, ёшларни касбга тайёрлаш ва илм-фанга қизиқишини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Ўқитувчининг жамиятдаги обрўйи ва нуфузини юксалтириш, унинг меҳнати қадрланиши, ўз устида ишлаши ва бор эътиборини таълимга қаратиши учун муносиб шароит яратиш ҳам муҳим вазифалардан бири сифатида қайд этилди.

Эркинжон Турдимов муаммоларни санаб ўтиш билан чекланмасдан, ҳар бири бўйича амалий ечим қилиш зарурлигини таъкидлади. Ходимларга ўқувчи, талаба ва педагог ҳаётида ижобий ўзгариш берадиган аниқ таклифлар тайёрлаш вазифаси қўйилди.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА