Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг Бухоро вилояти босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловнинг ушбу босқичида вилоятда фаолият олиб бораётган ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, кино ва тасвирий санъат намояндалари, фото ва дизайн усталари “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган асарлари билан қатнашди.

Танлов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, маданият бошқармаси, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Бадиий академия вилоят бўлими, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилояти бўлими, вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими раиси в.б Шамшод Очилов ва бошқалар мустақиллик йилларида оммавий ахборот воситалари, адабиёт, санъат ва маданиятга қаратилган эътибор, шу йўналишда ташкил этилган танловларнинг аҳамияти, ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган турли лойиҳаларнинг тадбиқ этилаётганлиги, бунинг натижасида кўплаб истеъдод эгаларининг кашф этиб борилаётганлиги тўғрисида гапирди. Шундан сўнг кўрик-танловнинг 7 йўналиши бўйича элликдан ортиқ ижодкор ижодий ишлари билан қатнашди. Шундан ўттиз нафари ғолиб ва совриндорга айланди. 

 [gallery-18702]

–Жумладан, ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, журналистларнинг публицистик нашрлари номинацияси бўйича 6 нафар ижодкор ғолиблар сафидан ўрин эгаллади, –дейди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими раиси в.б Шамшод Очилов. –Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг ижодий ишлари номинациясида 3 нафар ижодкорнинг ижодий ишлари эътироф этилди. –Интернет-журналистика номинациясида  3 нафар ижодкор ғолиб бўлди. Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари номинацияси бўйича вилоят телерадиокомпаниясининг 6 нафар ходими, тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари номинациясида бўйича 3 нафар ижодкор  танлов ғолиби бўлди.

Танлов ғолибларига диплом ва пул мукофотлари топширилди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди