Элит ОЧЛ: Бугун «Пахтакор» уйда, «Нефтчи» эса сафарда ўйнайди
Футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигасининг умумий босқичида иккинчи тур учрашувлари 12–13 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг икки клуби — «Пахтакор» ва «Нефтчи» жамоалари майдонга тушади.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, бугун 12 октябрь куни Тошкентда «Пахтакор» Саудия Арабистонининг «Ал-Қодисия» клубини қабул қилади. Учрашув соат 18:45 да «Пахтакор» стадионида бошланади. Жамоалар ўзаро илк бор куч синашади.
Учрашув олдидан ўтказилган ташкилий йиғилишда жамоаларнинг либос ранглари ҳам маълум бўлди. Унга кўра, «Пахтакор» футболчилари сариқ рангли либосда, дарвозабони эса пушти рангли либосда майдонга тушади.
Шунингдек бугун, «Нефтчи» Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубига қарши сафарда баҳс олиб боради. Ар-Риёд шаҳридаги «Ал-Аввал Парк» стадионида ўтказиладиган тўқнашув мамлакатимиз вақти билан соат 23:15 да старт олади. Учрашувда мезбонлар сариқ-кўк, «Нефтчи» эса оқ-қора рангли либосларда ўйнайд.
Маълумот учун, Элит Осиё чемпионатининг қолган учрашувлари билан қуйида танишасиз:
12 октябрь куни, шунингдек, «Ал-Васл» — «Ал-Аҳли», «Трактор» — «Ал-Шамол», «Ал-Ғарафа» — «Истиқлол» ва «Ал-Қува Ал-Жавия» — «Ал-Айн», 13 октябрь куни эса «Ал-Садд» — «Ал-Ҳилол» ҳамда «Ал-Иттиҳод» — «Шабоб Ал-Аҳли» жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА