Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасида экспортёр корхоналарнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида уларнинг раҳбарлари ва бухгалтерлари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шерзод Ашуров қатнашди. Дастлаб экспортёр корхоналарнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида уларнинг раҳбарлари ва бухгалтерлари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Юзага келаётган муаммоларга ўрганилди.  

Экспортёр корхоналарга амалий ёрдам бериш ва мавжуд муаммоларга ечим топишга қаратилган ушбу тадбир иштирокчилар учун ҳар томонлама фойдали бўлди. Негаки, улар ўзларининг солиққа оид барча саволларига шахсан давлат солиқ бошқармаси бошлиғидан тўғридан-тўғри жавоб олди.  

– Учрашув семинар-тренинг тарзида давом этди, – дейди Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Баҳодир Файзиев. – Унда масъул ходимлар йиғилганларга тарқатма материаллар ва кўргазмали қуроллар орқали Солиқ кодексида назарда тутилган преференцияларни инобатга олган ҳолда товарларни экспорт қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш бўйича тушунчалар бериб ўтишди.  

Семинар-тренингда экспортёр корхоналар ходимларига ҚҚСни келиб тушган валюта тушумининг улушида ҳисобга олиш, импорт қилишда солиқни тўлаш бўйича кечиктиришда ҚҚСни ҳисобга олиш, ҚҚСни тўлаш бўйича кечиктириш тақдим этилганда ҚҚСни ҳисобга олиш каби масалалар бўйича маълумот берилди. Даромадлар ва харажатларни тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули, айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасини аниқлаш ҳақида ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аҳолидан йиғиб, экспортга чиқарувчи корхоналар учун аниқ мисоллар билан зарур маслаҳатлар берилди.

Учрашув савол-жавобларга бой бўлди. Унда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган соҳага оид саволларга мутахассислардан аниқ жавоб олди.

Зариф Комилов,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экспортёр корхоналар: муаммо ва ечим