
Бухоро вилояти Олот тумани Халифа маҳалласида яшовчи Дилсўз Болтаевага холаси Назокат Болтаева ғамхўрлик қилади.
Дилсўзнинг холаси туман ҳокими ва “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази масъулларига жиянига иш сўраб мурожаат қилган. Дилсўзнинг оилавий шароити “Кейс-менежмент” усули асосида комплекс баҳоланди. Унга кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар режаси белгиланди.
Дилсўзга биринчи навбатда руҳшунос хизмати кўрсатилди. Туман ҳокимлиги, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан ўз мутахассислиги бўйича “Баркамол авлод” мактабига “Миллий ва жаҳон рақслари” тўгарак раҳбари лавозимига ишга қабул қилинди.
[gallery-17686]
– Мурожаатим ижобий ечим топди, – дейди Дилсўз Болтаева. – Бундан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Энди мутахассислигим бўйича ёшларга сабоқ бераман. Давлат раҳбарига раҳмат.
Дилсўз мактабда ишлаш билан бир қаторда туман Маданият уйида ҳам ишламоқда. Унинг асосий мақсади ўзининг рақс гуруҳини тузиб, ўз касбининг етук мутахассиси бўлиш.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.