Азим ота Гадоев Бухоро вилояти Когон шаҳри Истиқлол маҳалласида истиқомат қилади. 1952 йилда туғилган Азим отанинг икки қизи турмушга чиққан. Айни пайтда чет элда яшайди. Шу сабабдан Азим ота ёлғиз ва парваришга муҳтож.

Когон шаҳри Истиқлол ва Бунёдкор маҳаллаларида комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим Шаҳзод Дилов ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнида Азим отанинг хонадонида бўлиб, унинг ёлғизлиги, қаровчига муҳтожлигини аниқлади.

“Кейс-менежмент” усули асосида Азим отанинг ижтимоий аҳволи ҳар томонлама баҳоланди. Унга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар режаси белгилаб олинди. Азим ота реестрга киритилди. Унга Ҳусния Панжиева ижтимоий ходим ассистенти сифатида бириктирилди.

– Ёлғиз қолганимдан қўрқиб қолган эдим, – дейди Азим ота Гадоев. –Худога шукур, давлатимизнинг биз қария ва якка-ёлғизларга эътибори натижасида бугун ҳолимдан хабар олиб турадиган ижтимоий ходим бор. Унинг кўмагида доимо эътибордаман. Мени ҳеч ҳам ёлғизлатиб қўймаяпти. Мен бундан жуда ҳам хурсандман. Давлатимиз ғамхўрлигидан мамнунман.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Давлатимиз ғамхўрлигидан мамнунман”