Чортоқда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда
Наманган вилояти Чортоқ туманида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Унга кўра, Арбағиш маҳалласидан туман марказигача бўлган 52 километр масофада янги ичимлик суви тармоғи барпо этилмоқда.
Қиймати 300 миллиард сўм бўлган лойиҳа хитойлик мутахассислар билан ҳамкорликда амалга ошириляпти. Айни пайтда объектда қурилиш-монтаж ишлари, жумладан, ҳудудлар бўйлаб сув қувурларини ётқизиш жараёнлари давом этмоқда.
[gallery-31879]
Лойиҳа тўлиқ якунлангач, туман марказидаги минглаб хонадонларнинг ичимлик суви таъминотини яхшилаш, аҳолига қулайлик яратиш кўзда тутилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА