Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ишонч телефонига кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

Жумладан, мурожаатлардан бири Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро М.Самадов томонидан юборилган. Истеъмолчи «ООО Достон Сервис Плюс» МЧЖнинг авиачипта сотиш шохобчасидан ўғли А.Самадовнинг Россияга бориши учун 10 000 000 (ўн миллион) сўмга авиачипта сотиб олган, аммо, фуқаро А.Самадовга аэропортда алимент тўловларидан қарздорлик мавжудлиги сабаб учишга рухсат берилмаган. Боиси шундаки, фуқаро А.Самадовга алимент тўловларидан қарздорлик мавжудлиги Мажбурий ижро бюроси томонидан ўз вақтида огоҳлантирилмаган.

Фуқаро чипта учун тўланган 10 000 000 (ўн миллион) сўм маблағни қайтаришни сўраб «ООО Достон Сервис Плюс» МЧЖга бир неча маротаба мурожаат қилишига қарамай пули қайтариб берилмаган.

Мазкур мурожаатлар ўрганилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига 21 539 000 (йигирма бир миллион беш юз ўттиз тўққиз минг) сўм маблағ ундирилишига эришилди.

ЯНА БИР ҲОЛАТ...

Косонсой тумани, Чиндовул қишлоғида яшовчи фуқаро Т.А  харид қилган шиферлари сифатсиз, цинган ҳолатда бўлганлигини ва сотувчи томонидан янгисига алмаштириб берилмаганлигидан норози бўлиб мурожаат этган. Мурожаат Федерация томонидан ўрганилиб, муаммога ечим топилди.

Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи яна бир мурожаатчи Чортоқ туманида жойлашган “ABDURAXMON AYUBXON GROUP” XKдан «Наманган-Хабаровск» йўналиши бўйича бекор қилинган авиачиптасининг пуллари қайтарилмаганлигини маълум қилган.  

Шу ва бошқа мурожаатлар ўрганилиши натижасида истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чипта олиб алимент сабаб Россияга боролмаган фуқаро масаласи ҳал этилди