Чемпионлар тарбияланаётган даргоҳ
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти Олот туманидаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати мамлакатимиз спорт тизимида муҳим ўрин тутади.
1995 йилда ташкил этилган мазкур таълим масканида дзюдо, кураш ва белбоғли кураш спорт турлари бўйича ёш истеъдодлар тайёрланмоқда. Муассаса фаолияти узоқ йиллар давомида унга раҳбарлик қилган спорт арбоби Рустам Тўраев номи билан боғлиқ.
Маълумотларга кўра, 1996–2026 йиллар давомида мактаб-интернат спортчилари халқаро мусобақаларда 100 дан ортиқ медални қўлга киритган. Улар орасида Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, жаҳон ҳамда қитъа чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари бор.
Шунингдек, республика миқёсидаги мусобақаларда ҳам юзлаб медаллар қўлга киритилган. 2025 йилда спортчилар томонидан 170 дан ортиқ медаль жамғарилди, қатор ёшлар спорт устаси ва разряд соҳибига айланди. 20 дан зиёд спортчи миллий терма жамоага жалб этилган.
[gallery-28766]
Мутахассислар таъкидлашича, мактаб-интернатда яратилган шарт-шароитлар ва мураббийлар тажрибаси юқори малакали спортчиларни тайёрлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА