Бухоро вилояти ДСБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, вилоятда ўтган 2021 йил давомида 28 мингта иш ўрни легаллаштирилган.
Натижада бюджетга 5 миллиард сўмдан ортиқ қўшимча тушум манбаси яратилиб фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилган.
Вилоят давлат солиқ бошқармасига 2021 йил мобайнида қўшилган қиймат солиғини қайтариш бўйича 3 минг 271 та корхонадан 615,8 миллиард сўмлик (шундан 2021 йил давомида 126 та экспортёрдан 180 млрд. сўмлик) аризалар келиб тушган. Шундан, 738 та корхонанинг ҳисоб рақамига 289 миллиард сўм (шундан 2021 йил давомида 61 таси 64,2 млрд. сўм экспортёр) маблағлар қайтариб берилган.
ҚҚС солиқ тўловчиларига бевосита ёрдам бериб, уларнинг ҳисоботларини тўғирлашга кўмак берилиши натижасида қўшимча солиқ базаси яратилиб, солиқ тўловчилар томонидан бюджетга 200 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўловлари тўлаб берилган. 2021 йилда вилоят бўйича 4 минг 499 та бўш турган обектлар аниқланган. Уларга нисбатан 61,1 миллиард сўмлик таъсирчан солиқ механизмлари қўлланилган. 1 минг 160 та объектнинг фаолияти тикланиши натижасида 1 359 нафар янги иш ўринлари яратилган. Натижада бюджетга қўшимча равишда 29,7 миллиард сўмлик маблағ келиб тушган.

Вилоятда 10 минг 900 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш обектлари мавжуд. Эътиборлиси, уларнинг барчасида “Онлайн” назорат касса машиналари ўрнатилган. Бу ўз-ўзидан ушбу корхоналарнинг шаффоф ва очиқ фаолият кўрсатаётганини англатади. Аҳоли билан нақд пулда ҳисоб китоб қилувчи савдо ва хизмат кўрсатиш обектларининг барчасида онлайн назорат касса машиналари ўрнатилди.
Зариф Комилов, ЎзА