Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимининг афзалликлари бугун юртимизда фаолият кўрсатаётган ҳар бир ташқи иқтисодий фаолият қатнашчисини беэътибор қолдирмади.

Бухоро вилояти Божхона бошқармаси масъуллари томонидан ташкил этилган сайёр ўрганиш ишларида ҳам айнан тадбиркорлик субъектлари вакилларининг Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими борасидаги саволларига жавоб қайтарилди. 

Божхона органи мутахассислари томонидан “Leichter kamalak textiliyen” МЧЖ таркибига кирувчи “Karakul garden tex” корхонасининг фаолияти ўрганилиши баробарида, экспорт салмоғини оширишга қаратилган тавсиялар бериб ўтилди.

Таҳлилларга кўра, мазкур текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона томонидан 2022-2023 йилларда 311 тонна товарлар импортга расмийлаштирилиши жараёнида жами 468 млн 034 минг 669,5 сўм божхона тўлови ҳисобланган. Жорий йилда эса, вазни 145,6 тоннага тенг тайёр маҳсулотлар 592 минг долларга экспортга йўналтирилди.

Сайёр учрашув давомида корхона вакилларига Божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида мавжуд бўлган имтиёзлар билан бирга мазкур режимдан фойдаланиш тартиби батафсил тушунтирилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона тизимидаги имтиёзлар тадбиркорларга қўл келмоқда