Болаларни гаджетлардан қандай ҳимоя қилиш мумкин? — “Саломат бўлинг” (+видео)
Фарзандингиз телефонни қўлидан қўймаяптими? Сўнгги пайтларда жиззаки бўлиб қолдими, уйқуси бузилдими ёки ота-онаси билан гаплашишдан қочяптими? Балки бу шунчаки ўсмирлик даври эмасдир… Бугун болалар интернет орқали нафақат билим ва кўнгилочар маълумотлар, балки зўравонлик, шафқатсизлик, қўрқув ва уларнинг ёшига мос келмайдиган контентларга ҳам дуч келмоқда. Бундай материаллар боланинг руҳияти, дунёқараши ва хулқ-атворига қандай таъсир қилади? Энг муҳими, фарзандимиз интернетда нималарни кўраётганини қандай билишимиз мумкин?
Болани гаджетлардан бутунлай узиб қўйиш ечимми ёки унга рақамли дунёда ўзини ҳимоя қилишни ўргатиш керакми?
Қаттиқ назорат болани ота-онасидан узоқлаштириб қўймайдими?
Бу ҳақда мутахассис, психотерапевт Асқарбек Эргашев билан суҳбатлашдик.
“Саломат бўлинг” дастурида батафсил
Моҳичеҳра Эшмирзаева,
Ойбек Давронов,
Дониёр Якубов, Анвар Аҳмедов,
ЎзА