
Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Наврўз байрами арафасида янги хирургик реанимация бўлимининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
–Марказда охирги йилларда катта ўзгаришлар бўлиб, қабул бўлими кенгайтирилди, –дейди марказ бош врачи Қ.Каримов. –Кардиохирургик амалиётлар йўлга куйилди. Хирургик реанимация бўлими очилди. Бўлимни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари ҳомийлар ҳисобидан амалга оширилди. Бундан ташқари, болалар гемодиализ бўлимини ташкил қилиш, суяк кўмиги трансплантациясини йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
[gallery-16569]
Наврўз халқимизнинг миллий байрами бўлиб, марказ ходимлари байрамни кенг тантана қилишди. Марказда узок йиллар давомида фаолият кўрсатган фахрий шифокорлар эътироф этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари М. Ҳамраев қатнашиб, марказ ходимларини Нарвўз байрами билан муборакбод этди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари