Баҳодир Тошматов Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси этиб сайланди
Пойтахтимизда Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда федерацияга янги раҳбар сайланиб, соҳани ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Тадбирда делегатлар томонидан федерация раислигига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Баҳодир Тошматов номзоди илгари сурилди. Номзод бир овоздан қўллаб-қувватланди ва Б.Тошматов мамлакат камондан отиш федерацияси раиси этиб сайланди.

Конференция давомида мазкур спорт турини юртимизда янада ривожлантириш ва оммалаштириш, спортчиларни жорий йил тақвимидан ўрин олган нуфузли халқаро мусобақаларга пухта тайёрлаш масалалари юзасидан истиқболли режалар муҳокама қилинди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА