АҚШ Фаластин Президентига виза бермади
АҚШ маъмурияти Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос ва миллий маъмуриятнинг бошқа раҳбарларига Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида шахсан иштирок этиш учун виза берилишини рад этди.
Маълумотга кўра, Аббос ўтган йилгидек бу сафар ҳам ташкилот йиғилишида масофадан туриб, видео алоқа орқали чиқиш қилишга мажбур. Фаластин расмий вакили таъкидлашича, унга виза берилмаганига террор фаолиятига алоқадорликни тақиқловчи қонун моддаси сабаб қилиб кўрсатилган. Бинобарин, Президент Аббосга нисбатан айнан шу важ қўллангани ёки йўқлиги номаълумлигича қолмоқда.
Ўз навбатида Давлат департаменти фаластинлик мулозимларга нисбатан виза чеклови узайтирилишини маълум қилди. Бу қарор Фаластинда кутилган ислоҳот амалга оширилмаётгани, берилган ваъдага амал қилинмай, тинчлик истиқболига халақит берилаётгани билан изоҳланган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА