Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди – Сўх туманида ҳам Президент сайлови уюшқоқлик ва фаоллик билан бўлиб ўтмоқда. Бу ерда 30 та сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, 47 мингдан зиёд сайловчилар муҳим сиёсий жараёнда иштирок этаётир.

Фуқароларнинг ўз конституциявий ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланишлари учун қонун талаблари асосида барча шарт-шароитлар яратилди.

112 ёшли Муҳаррам момо Қосимова ҳам Президентлик сайловида ўзи муносиб топган номзод учун овоз берди. 884-сонли сайлов участкасининг комиссия аъзолари унинг хонадонига келиб, овоз беришига имконият яратди. Сўхлик момо мамлакатимизнинг бўлажак сайланадиган Президенти юрт равнақи ва халқ фаровонлигига ҳисса қўшсин, дея дуо қилди.

Навобод маҳалласидаги 864-сайлов участкасига бугун никоҳ тўйи бўлиб ўтаётган куёв ва келин келиб, сайлаш ҳуқуқини амалга оширди. Умуман олганда, туманнинг ҳар бир сайлов участкасида юртдошларимиз фаоллик билан муҳим сиёсий тадбирда қатнашмоқда.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анклав ҳудуд – Сўхда келин-куёвлар сайлов участкасига келди