«Аичи–Нагоя–2026»: Бугун спортчиларимиз навбатдаги баҳсларга киришади
Япониянинг Аичи–Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ Осиё ўйинларида бугун, 18 сентябрь куни, спортчиларимиз замонавий бешкураш ва футбол дастурларида иштирок этади.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, замонавий бешкураш бўйича эркаклар ўртасида Дмитрий Третьяков ярим финалда кураш олиб боради. Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эса гуруҳ босқичидаги иккинчи учрашувида Кувайт терма жамоасига қарши баҳслашади.
Эслатиб ўтамиз, кеча аёллар ўртасида замонавий бешкураш бўйича ярим финал беллашувлари якунланди. Унда Меҳринисо Қаҳрамонова 1384 очко билан учинчи, Самира Абзалова эса 1319 очко билан тўққизинчи натижани қайд этди. Шу тариқа, ҳар икки спортчимиз финал босқичига йўл олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА