Сурхондарё вилоятида афғон сармоядорлари иштирокида 300 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Эшматов “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида Термиз шаҳрида иш бошлаган “NAW AWARANE KABUL TOSHKENT” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, афғонистонлик тадбиркор билан суҳбатлашди. Фаолияти билан яқиндан танишиб, дуч келган муаммоларини ўрганди.

Ўзаро мулоқот чоғида тадбиркор корхонада ишлаб чиқарилаётган афғон қозонларини ички ва ташқи бозорда сотиш учун Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик бошқармасидан санитария-эпидемиологик хулоса ҳамда давлат стандартлаштириш агентлигидан мувофиқлик сетифакатини олишда ёрдам сўради. 

Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи афғонистонлик сармоядор ўртага ташлаган масалани жойида ҳал этиш чораларини кўрди. Тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришга амалий ёрдам берди.

- Афғонистондан Ўзбекистонга келиб, тадбиркорлик фаолиятини бошладик. Ташкил этган корхонамизда афғон қозонларини ишлаб чиқараяпмиз, – дейди тадбиркор Садеқи Сайед Насир.- Маҳсулотимизни сотиш учун бизга санитария-эпидемиологик хулоса ҳамда давлат стандартлаштириш агентлигидан мувофиқлик сертификати керак эди. Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ёрдами билан хулоса ва сертификатни олдик. 

Яқиндан ёрдам учун миннатдорлик билдирамиз. Шунингдек, маҳсулотимизни сотишда ҳам амалий ёрдам берадиган бўлди. Тинч, осуда Ўзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланишимиз учун барча шароитни яратиб берган давлатингиздан беҳад мамнунмиз.

Айни пайтда мазкур корхонада 4 хил сиғимдаги афғон қозони ишлаб чиқарилаяпти. Ўзаро мулоқот чоғида афғонистонлик тадбиркор қозонларни тайёрлаш жараёни ҳамда унда таом пиширишнинг афзалликлари ҳақида ҳам атрофлича маълумот берди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонлик тадбиркор муаммосини солиқчилар ҳал этди