
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани юртимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланади. 222 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган мазкур туманда уй-жой таъминоти энг долзарб масала бўлиб қолмоқда. Шунга кўра вилоят раҳбари ва туман ҳокими бошчилигида ушбу муаммони бартараф этиш учун барча имкониятлар сафарбар қилинмоқда.
[gallery-7954]
Хусусан, туманда йиғма уй-жойларни ишлаб чиқариш заводини қуриш ишлари бошланди. Туркиянинг “Villa yapim” компанияси ҳамкорлигидаги бу лойиҳага асосан бир ойда 500 тагача йиғма уй-жой ишлаб чиқарилади. Заводда 600 та иш ўрни яратилади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат).ЎзА